Интерпол фирибгарлик учун қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини Литвада қўлга олди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Бу Интерпол Тошкент ва Вилнюс Миллий марказий бюролари ўртасида экстрадиция жараёнини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги илк тажрибаси ҳисобланади.

Литвадан Интерпол каналлари орқали қидирилаётган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Миллий марказий бюроси (ММБ) хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаро Жиноят кодексининг «фирибгарлик» моддаси бўйича халқаро қидирувда бўлган.

Интерпол каналлари ушбу шахснинг Литва ҳудудида экани аниқланган. У ўша ерда ушланиб, экстрадиция текшируви учун қамоққа олинган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг илтимосномасини қаноатлантиргандан сўнг, Литва томони жиноятчини экстрадиция қилиш ва уни содир этган жинояти учун жазо тайинлаш мақсадида топшириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Тошкент халқаро аэропортда қидирувда бўлган шахс Интерпол Миллий марказий бюросининг Ўзбекистондаги вакиллари томонидан республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига топширилган.

Бу Интерпол Тошкент ва Вилнюс Миллий марказий бюролари ўртасида экстрадиция жараёнини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг илк тажрибаси ҳисобланади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...