Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

Yangiliklar  ●  4 months ago

ЙТҲ вояга етмаган бола йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида содир бўлган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Шайхонтоҳур туманида пиёда иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 июл куни соат 13:30 ларда Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчасида ҳайдовчи Ф.Х. Tico русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан югуриб ўтаётган 2022 йилда туғилган пиёда А.Ш.ни уриб юборган.

Жабрланувчига шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...