
Ўзбекистон президенти Россия компанияси билан ҳамкорликнинг истиқболли режаларини кўриб чиқди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 июл куни Россиянинг «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.
Нефт-газ мажмуасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни тегишли «йўл харитасига» мувофиқ ривожлантиришнинг истиқболли режалари кўриб чиқилди.
Геология-қидирув ишларини олиб бориш, мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ва кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.