
Июн ойида захиралар қиймати 1,15 млрд долларга камайиб, 48,55 млрд долларни ташкил қилди.
Захира олтиннинг физик ҳажми ўтган ойга нисбатан 290 минг унцияга ошди. “Хавфсизлик ёстиқчаси”нинг 2,2 фоизга “пучайиши” жаҳон бозорида олтин нархи бироз пасайгани фонида юз беряпти.
2025 йил 1 июл ҳолатига, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 48,55 млрд долларни ташкил қилди. Захиралар қиймати ўтган ойга нисбатан 1,15 млрд доллар ёки 2,2 фоизга камайган. Бу ҳақдаги маълумотни Марказий банк тақдим этди.
Июн ойи давомида захираларнинг валюта қисми 1,9 млрд долларга, 9,6 млрд долларгача қисқарган бўлса, олтин қисми 0,8 млрд долларга, 38,4 млрд долларгача кўпайган.
Захиралар таркибида олтиннинг физик ҳажми 11,7 троя унцияни ташкил қилиб, ўтган ойга нисбатан 290 минг унцияга ошган.
Жаҳон бозорида олтин нархларининг ошиб бориши фонида ўтган йилнинг декабр ойидан бери Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари фақат ошиб келаётганди. 1 июн ҳолатига қайд этилган 49 млрд 665 млн долларлик захиралар – мамлакат учун тарихий рекорд бўлганди.