
Муассасанинг Бухоро филиалида 400 миллион сўмлик ускуналар ўғирланган.
Техник тартибга солиш агентлигининг UzTest муассасасида 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз ишлатиб юборилган.
Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 та синов лаборатория жиҳозининг бири таг-туги билан йўқолиб қолди, деб ёзади ЎзА.
Қайд этилишича, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг UzTest — «Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасаси Бухоро вилояти ҳудудий филиалида 1,2 тонна ва умумий қиймати 150 миллион сўм бўлган «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситаси ўғирланган.
Шунингдек, UzTest’да 6 миллиард сўм маблағ мақсадсиз сарфланиб юборилган.
«Агентлик раҳбарияти бу маълумотга ҳозиргача муносабат билдиргани йўқ, UzTest масъулларига қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида изоҳ беришни ҳам ортга сурмоқда», – дейилади хабарда.