Республика олимпия спорт турларига тайёрлаш маркази фаолияти ривожлантирилади

Yangiliklar  ●  4 months ago

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.

“2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган XXXIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

2025-2026 ўқув йилидан Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўқиш жараёни 2 та босқичда амалга оширилади.

1-босқичда 8–11-синфлар учун Олимпия ва Паралимпия мактаби, 2-босқичда 1–2-курслар учун Олимпия ва Паралимпия коллежи фаолият кўрсатади.

2026 йилдан:

  • марказ ўқувчи-спортчилари контингенти 800 нафарга етказилади;
  • марказнинг Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига Спорт вазирлигининг стипендияси учун назарда тутилган маблағлар доирасида ойлик стипендия таъсис этилади.
  • Олимпия ўйинлари ва ушбу мусобақа дастурига киритилган спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий (ихтисослаштирилган) таълим муассасаларига тўғридан тўғри қабул қилинади.
Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...