
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сеул шаҳрида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Глобал шаҳарлар туризмини ривожлантириш ташкилоти бош котиби Канг Да-юнга махсус сертификатни топшириш маросими ва унинг доирасида сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Жанубий Корея парламенти аъзолари, маданият ва туризм соҳасидаги етакчи мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ва нуфузли блогерлар иштирок этди.
Бу каби тадбирлар халқлар ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши урғуланди.
Шунингдек, тадбир давомида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган Глобал шаҳарлар туризмини ривожлантириш ташкилоти бош котиби Канг Да-юнга махсус сертификат топширилди.
Канг Да-юнга Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм бренди элчиси этиб тайинлангани катта шараф билан қабул қилди. Унинг айтишича, ушбу лавозим нафақат фахрий унвон, балки Ўзбекистоннинг бой ва бетакрор туристик салоҳиятини халқаро миқёсда илгари суриш имконини ҳам яратади.
Янги лавозимдаги фаолияти доирасида бош котиб Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини жаҳон бозорида фаол тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратишини алоҳида таъкидлади.