
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ва Франция ҳукумати ўртасидаги реадмиссия тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2025 йил 12 мартда Париж шаҳрида имзоланган.
Ички ишлар вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.