Бундестаг стипендияси дастурида Ўзбекистон ёшлари сони кўпайтирилади

Yangiliklar  ●  5 months ago

Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов Германия Бундестагининг янги сайланган раиси Юлия Клёкнер билан мулоқот қилди.

Германия Бундестаги томонидан ташкил этилган тадбир доирасида бўлиб ўтган учрашув аввалида элчи Дилшод Ахатов Юлия Клёкнерни Бундестаг раиси лавозимига сайлангани билан қутлади.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Бундестаг билан парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Суҳбат давомида парламентлар ўртасида ўзаро ташрифларини амалга ошириш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, Германия Бундестагининг талабалар учун тажриба алмашиш ва малака оширишга йўналтирилган “Халқаро парламент стипендияси” дастурида Ўзбекистон ёшларининг сонини кўпайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...