Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Ўзбекистонлик эркак инсулт натижасида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган ва бош мияда жиддий жароҳат олган.

Миграция агентлиги томонидан Россияда оғир аҳволга тушил қолган Ўзбекистон фуқаросининг ватанга қайтарилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда агентликнинг РФдаги ваколатхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2025 йил июл ойида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонасига Москва шаҳридаги «Коммунарка» кўп тармоқли клиник тиббиёт марказида оғир аҳволда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаросининг яқинлари томонидан мурожаат келиб тушган.

Маълум қилинишича, фуқаро инсулт натижасида ҳушини йўқотиб, ерга йиқилган ва бош мияда жиддий жароҳат олган. Шундан сўнг унга шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, у мураккаб тиббий ҳолатда шифохонага ётқизилган.

«Мурожаат ваколатхона томонидан назоратга олиниб, фуқаронинг тиббий кузатув остида Ўзбекистонга қайтарилиши таъминланди», – дейилади хабарда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...