
Томонлар Ўзбекистонга жалб қилинаётган инвестицияларнинг самарадорлигини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида қўшма тадқиқотлар ўтказишга келишиб олди.
Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов ва Буюк Британиянинг Pareto Economics компанияси бош ижрочи директори Клисман Мурати ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ва янги ривожланиш имкониятларини аниқлаш борасида биргаликда тадқиқотлар ўтказиш хусусида фикр алмашилди.
Pareto Economics иқтисодий йўналишдаги стратегик тадқиқотлар билан шуғулланувчи компания бўлиб, ҳукуматлар ва бизнес доираларга узоқ муддатли стратегияларни шакллантиришга яқиндан кўмак кўрсатади. Компания мамлакатларнинг стратегик ҳолатини баҳолаш учун Global Power Index (GPI)ни ишлаб чиқилган.