Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

Yangiliklar  ●  4 months ago

12 июль куни Тошкент шаҳрида уй ҳовузида етти бола чўккани ва улардан икки нафари вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий ахборот бериб, аслида бир бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бош прокуратурага кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига 2025 йил 12 майдан 10 июлгача Тошкентнинг турли ҳудудларидан етти нафар бола чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Болалардан тўрт нафари соғайиб, уйига жавоб берилган. Икки нафари ҳозирча шифохонада, улардан бири оғир аҳволда. Бир нафар бола эса вафот этган. Маълум қилинишича, ҳалок бўлган бола қаровсиз қолиб, хонадондаги бассейнга тушиб кетган. У шифохонага етказилганда, биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...