Ўзбекистонга 3 млндан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Россиянинг "Большая Азия" электрон нашрида "Ўзбекистонда сайёҳлар оқими 46 фоизга ошди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Унда маълум қилинганидек, 2025 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга 3 миллиондан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Бу рақамлар 2024 йилнинг ушбу даврига нисбатан 50 фоизга кўпдир.

Россия ОАВ, шунингдек, Ўзбекистонга жорий йилнинг биринчи тўрт ойи туристлар оқими 987,9 минг кишига ошганини маълум қилди.

“Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,4 фоизга кўпдир. Бундай сезиларли динамика республиканинг сайёҳлик маскани сифатида жозибадорлиги тобора ортиб бораётганидан далолат беради”, – дейилади мақолада.

Қайд этилишича, ушбу даврда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар Қирғизистон (942 минг киши), Тожикистон (қарийб 794 минг киши), Қозоғистон (617 минг киши) ва Россиядан (240 мингдан ортиқ) келган.

“Большая Азия”да эълон қилинган мақола хулосасида “Ўзбекистон қадимий шаҳарлари, меъморий ёдгорликлари, миллий таомлари ва бетакрор табиати билан сайёҳларни ўзига фаол жалб қилмоқда. Тажрибали саёҳатчилар эса мамлакатга ташриф буюриш учун энг яхши пайт баҳор ва куз фасли эканини тавсия этади”, – деб ёзилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...