
Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этувчи ёшларга фоизсиз қарз ажратилади.
10 июль куни “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Унда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартибини белгиловчи низом тасдиқланди.
Унга кўра, олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш учун БҲМнинг 320 барабаригача миқдорида фоизсиз қарз (ссуда) ажратилади. Ўзбекистонда 1 августдан БҲМ 412 минг сўм бўлиши ҳисобга олинса, ажратиладиган ссудда миқдори 131 млн 840 минг сўмга тўғри келади.
Қарз қуйидаги субъектларга ажратилади:
Қард ажратилгандан кейин тадбиркорлик субъектининг устав фондидаги қарз ажратилиши вақтида ёш фуқарога тегишли бўлган улуши миқдорини қарз шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас. Бу талаб бузилса ажарартилган қарз суммаси муддатидан олдин қайтариб олинади.
Якка тартибдаги кадбиркор бўлган ёш фуқаро ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ёш тасъсисчиси хорижий тиллар бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига 2 йилдан ошмаган бўлиши талаб этилади.
Шунингдек, қарз лойиҳа ташаббускори томонидан йиллик жами ўқувчиларининг камида 20 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бўлиши шарти билан ажратилади.
Қарз асосий қарзни қайтариш бўйича 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатда маблағларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Ажратилган қарз маблағлари мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилиб борилади.