Газбаллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди

Yangiliklar  ●  4 months ago

"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилди.

Унда, Избоскан тумани «Марказ» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро А.А. томонидан ўзининг яшаш хонадонида газбаллонларини ноқонуний тарзда, техника ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мутлақо зид равишда сақлаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу хонадонда суюлтирилган газни маиший газбаллонлардан автомашиналарга қуйиб сотилаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...