Россияда Фарғона ва Сурхондарё савдо уйи ташкил этилиши мумкин

Yangiliklar  ●  4 months ago

Новосибирск вилоятида Ўзбекистон-Новосибирск бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Форум мамлакат Бош консулхонаси, Новосибирск вилояти Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Сибир, Урал ва Узоқ Шарқ инвесторлари клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегация, шунингдек, Новосибирск вилоятининг ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Новосибирск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари қишлоқ хўжалиги, металлургия, кимё саноати, иситиш қозонлари ишлаб чиқариш, тиббий асбоб-ускуналар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш каби йўналишларда ўз бизнес-лойиҳаларини тақдим этди.

Бизнес-форум давомида, новосибирсклик тадбиркорларнинг маҳсулотларини “Термиз” эркин иқтисодий зонаси орқали Афғонистонга етказиб бериш бўйича ҳамкорлик масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар жорий йил ноябрь ойида “Термиз” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида Новосибирск вилоятининг алоҳида кўргазма павильонини очиш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича барча зарур масалаларни ҳал қилиш учун Сурхондарё вилоятига бизнес-миссия ташкил этиш бўйича келишиб олди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Новосибирскда чакана ва улгуржи савдога мўлжалланган, доимий фаолият кўрсатувчи шоу-румини ҳамда Фарғона ва Сурхондарё вилоятларининг савдо уйларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Иқтисодий форум якунида Россия томони билан биргаликда мамлакат маҳсулотлари ва хомашёларининг электрон платформасини яратишга келишиб олинди.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...