
Ҳаво ҳарорати мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40...+43 даражагача кўтарилади.
Ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44…+45 даражагача кўтарилади.
Жорий йилнинг 17-19 июл кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда.
17 июлда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида, 18-20 июлда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40…+43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44…+45 даражагача кўтарилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.