
Сотиб олинадиган янги суперкомпьютернинг тафсифи ва нархи номаълум.
Вазирлик Тошкент шаҳридаги INHA университети учун 2026 йил 1 июнга кадар «кам бюджетли суперкомпютерлар» ва йирик сервер сотиб олади.
Қурилма сунъий интеллект учун параллель ҳисоблаш, машинавий ўқитиш ва бошқа лойиҳалар учун зарур бўлган график ишлов бериш блокларини (GPU) ўз ичига олган.
Қарорда қурилма HPC кластери эканлигини ҳақида сўз борган. High Performance Computing Cluster – (юқори самарали ҳисоблаш кластери) бу суперкомпютер эмас, лекин у суперкомпютерга ўхшаш вазифаларни бажариши мумкин бўлган тармоқланган компютерлар тизимидир. У серверларни боғлаб, уларни биргаликда катта ҳисоблаш масалаларини ҳал қилиш учун ишлатади. Амалиётда бундай кластерлар кўпинча «кам бюджетли суперкомпютерлар» деб ҳам аталади.
Ушбу сервер қурилмаларини харид қилиш Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Kun.uz манбаларига кўра, Тошкентга олиб келинадиган қурилма «шу йил охиригача, балки куз ойларида олиб келиниши ва тақдимот қилиниши кутилмоқда».
Қурилмаларни сотиб олиш учун қанча маблағ ажратилаётгани, қайси давлат ёки компаниядан олиниши кўрсатилмаган. Очиқ маълумотларга кўра, қарорда кўрсатилган HPC кластерлар нархи 20 минг доллардан 2 миллион долларгача етиши мумкин.