Қашқадарёда «метан заправка»даги портлаш оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Портлаш сабаблари ҳақида маълумот йўқ.

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш, унинг ортидан ёнғин юзага келди. 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борди.

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида 16 июл куни ёқилғи сақлаш резервуаридаги ёнғинда 4 нафар фуқаро вафот этди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Маълум бўлишича, соат 14:40 атрофида Олтиндала маҳалласида жойлашган аҳолига газ тўлдириш станцияси ҳудудидаги ёқилғи сақлаш резервуарида чақнаш ва ундан сўнг ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва соат 15:35 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 4 киши вафот этган.

Хабарда техноген авария сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Таъкидланишича, ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори бошчилигидаги бир гуруҳ тажрибали мутахассислар юборилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...