Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

Yangiliklar  ●  4 months ago

Айрим автобус йўналишларига вақтинчалик ўзгариш киритилади.

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида қурилиш-монтаж ишлари ўтказилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг (КҲАЙ) Бешқайрағоч кўчаси кесишмасидан Беруний кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 18 июл соат 15:00 дан 21 июл соат 6:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди. Ушбу давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Тошкент шаҳри транспорт бош бошқармаси хабарига кўра, шу ҳудудда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади:

34-сон автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор метро бекати йўналишида Беруний кўчаси → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

64-сон автобус Пахтакор метро бекати — Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

87-сон автобус Қора Қамиш 2/4 мавзеси — Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

116-сон автобус Шифокорлар шаҳарчаси — Чилонзор буюм бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

131-сон автобус Олимпия меҳмонхонаси — Дўстлик-2 мавзеси йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

147-сон автобус Чорсу савдо маркази АШБ — Чинни бозори йўналишида Беруний → Нурафшон → Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.

Ушбу автобусларнинг қайтиш йўналиши ўзгаришсиз қолади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...