Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди

Yangiliklar  ●  5 months ago

Авиакомпания хабарига кўра, парвоз давомида йўловчилардан бирида муддатидан олдинги туғруқ бошланган.

Бугун, 19 июл куни Uzbekistan Airways’нинг HY282 Истанбул–Тошкент рейсида чақалоқ туғилди. Яхшиямки, йўловчилар орасида икки нафар шифокор бор эди, улар экипаж билан ҳамкорликда зарур тиббий ёрдамни тезкорлик билан кўрсатишган.

Экипаж командири қарори билан самолёт Урганч аэропортига фавқулодда қўнган. У ерда она ва янги туғилган ўғил болани шифокорлар кутиб олишган. Оила тезкор тарзда маҳаллий клиникага етказилган.

Uzbekistan Airways бу ҳақдаги расмий хабарида оилани фарзандли бўлгани билан табриклади ва экипаж аъзоларига миннатдорлик билдирди.

“Ҳаво кемаси командири Михаил Ажгиревич, иккинчи учувчи Элер Хошимов. Борткузатувчилар: Людмила Ли, Алина Ибрагимова, Диана Дю, Интизор Юсупова, Шуҳрат Эрназаров, Фозил Зуҳуров, Феруза Ражарова ва Шаҳзода Нуруллаева. Шунингдек, рейсда тасодифан бўлган ва ўз ёрдамини кўрсатган шифокорлар – Дилбар Шерипбаева ва Дилшод Нортожиевга алоҳида ташаккур билдирамиз.

Булутлар орасида бошланган ҳаёт йўли парвоздек енгил ва ёруғ бўлсин!” – дейилади авиакомпания пресс-релизида.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...