Андижонда ITF World Tennis Tour Juniors J60 халқаро теннис турнири якунланди

Yangiliklar  ●  5 months ago

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Теннисчилар Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Франция, Ҳиндистон, Исроил, Озарбайжон, Туркманистон каби давлатлардан бўлган.

2025 йил 25 июлдан 2 августгача Андижон шаҳридаги ўйин турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида ITF World Tennis Tour Juniors J60 халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон теннис федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган ушбу мусобақаларда 8 та мамлакатдан келган ёш теннисчилар иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён қилишди ва халқаро тажриба орттириш имконига эга бўлишди. Иштирокчилар Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Франция, Ҳиндистон, Исроил, Озарбайжон, Туркманистон каби давлатлардан бўлган.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Якка разряд беллашувлари қуйидаги натижалар билан якунланди:

Якка разряд
Қизлар:
– Радмила Рахматуллина
– Татьяна Головина
Ўғил болалар:
– Александр Куницын
– Абдулазиз Усмонжонов (Ўзбекистон)

Жуфтлик разряд
Қизлар:
– Шаҳзода Артиқбоева (Ўзбекистон) / Мария Маслякова
– Айя Мирзақулова (Қозоғистон) / Радмила Рахматуллина
Ўғил болалар:
– Нуриддин Бахтияров (Ўзбекистон) / Абдулазиз Усмонжонов (Ўзбекистон)
– Акмал Абдуллаев (Ўзбекистон) / Данила Квасов (Ўзбекистон)

“J60 сериясидаги турнирлар ёш теннисчиларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди ва Ўзбекистонга халқаро теннис ҳаракатининг фаол иштирокчиси мақомини мустаҳкамлаш имконини беради. Иштирокчилар сони йилдан-йилга ошиб бораётгани, мамлакатлар географияси кенгайиб, ёшлар ўртасида теннисга қизиқиш ортиб бораётганини кўришдан мамнунмиз. Андижон халқаро турнирга муносиб мезбонлик қилди ва ишонамизки, бу ҳудудларда теннисни ривожлантириш ва янги чемпионлар авлодини шакллантириш йўлидаги яна бир қадамдир,” – деди Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Сардор Комилов.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

J60 тоифасидаги турнирлар — ITF’нинг глобал тизимидаги муҳим бўғинлардан бири. 18 ёшгача бўлган теннисчилар айнан шу ерда илк рейтинг очколарини қўлга киритишади, тажриба тўплашади, ишонч ҳосил қилишади ва халқаро саҳнага чиқишади. Ўзбекистонлик ёш спортчилар учун бу нафақат кучли рақиблар билан беллашиш имконияти, балки ўзини дунёга танитиш имконияти ҳамдир. Андижон шаҳри учун эса катта теннис харитасининг бир бўлагига айланиш имконидир.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...