Самарқанд вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Сиёсат  ●  6 months ago

Сўнгги бир йилдан ошиқ вақт давомида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган Элёр Толлиев ишдан кетган.

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Фаррух Мансурович Бобоев Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Фаррух Бобоев бугунга қадар Солиқ қўмитасида Солиқ органлари фаолияти устидан назорат қилиш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Вилоят солиқ бошқармасига 2024 йил апрелидан буён Элёр Толлиев раҳбар эди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...