Captiva автомобилини бошқариб юрган 7-синф ўқувчиси аниқланди

Yangiliklar  ●  5 months ago

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида рейд тадбирлари ўтказди.

Уларнинг давомида мактабнинг 7-синф ўқувчиси Captiva русумли транспорт воситасини бошқариб юргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун вояга етмаганлар комиссиясига юборилган.

Шу билан бирга, мактаб ўқувчисининг ота-онаси ҳамда маҳалла фуқаролари ўртасида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

“Ҳурматли ота-оналар! Фарзандингизнинг вақтинчалик хурсандчилиги деб, уларнинг бахтсиз ҳодиса қурбони бўлишига сабабчи бўлиб қолманг!” – дейилади ЙҲХХ хабарида.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...