Рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассислар ягона реестри тузилади

Yangiliklar  ●  4 months ago

Шунингдек, хорижда ўқитилган мутахассисларнинг малакаси тегишли ҳужжатлар асосида тан олинади. 

Вазирлар Маҳкамасининг “Рақамли криминалистика тадқиқотлари соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ва сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат президент қарорининг ПҚ–17-сонли «Рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш соҳаси учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарорга мувофиқ:

  • рақамли криминалистика соҳасидаги мутахассисларнинг малакаси камида ҳар икки йилда бир марта ихтисослаштирилган ўқув муассасаларида оширилади;
  • ўқитиш офлайн ва масофавий шаклларда – курслар, семинарлар ва стажировкалар кўринишида ўтказилиши мумкин;
  • ўқитишнинг минимал вақти – 36 академик соатни ташкил этади;
  • ўқишни муваффақиятли якунлаган мутахассисларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади;
  • хорижда ўқитилган мутахассисларнинг малакаси тегишли ҳужжатлар асосида тан олинади.

Шунингдек, рақамли криминалистика соҳасида сертификатланган мутахассисларнинг ягона электрон реестрини марказлашган ҳолда юритиш назарда тутилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...