Ўзбекистонлик беш нафар теннисчи Олмаотада бўлиб ўтадиган Ролан Гаррос Junior Series чорак финалига йўл олди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Ўғил-қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар жорий йилнинг октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган финал босқичига йўл олади.

2025 йилнинг 4-9 август кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Rolan Garros Junior Series by Renault мусобақасининг саралаш босқичида ўзбекистонлик тўрт нафар йигит ва бир нафар қиз чорак финалга йўл олди. Турнир Марказий ва Ғарбий Осиёнинг 16 ёшгача бўлган энг яхши ўйинчиларини бирлаштиради ва Франция теннис федерацияси (FFT), Осиё теннис федерацияси (ATF) ва Renault Group ҳомийлигида ўтказилади. Бу хақида Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ўғил-қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар жорий йилнинг октябрь ойида Японияда бўлиб ўтадиган финал босқичига йўл олади. Бу 2026 йилда “Катта дубулға” туркумига кирувчи қизил тупроқли ягона турнир – Rolan Garros финалига тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконини беради.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизматиФото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Чорак финалда Ўзбекистондан тўлиқ ўғил болалар таркиби

Гуруҳ босқичидаги ишончли ўйинлардан сўнг, Ўзбекистоннинг қуйидаги спортчилари турнирнинг энг яхши 8 талигига йўл олишди:

• Маҳмудбек Бекназаров
• Абдураҳмон Каримов
• Акмал Абдуллаев
• Алан Зинатулин

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Кейра Ким турнирнинг энг кучли қизлари қаторида

Аёллар ўртасидаги баҳсларда Кейра Ким гуруҳ босқичида иккала рақибасини ҳам ишончли тарзда мағлуб этди ва 1-8 ўринлар учун плей-оффга чиққан ягона Ўзбекистон вакили бўлди. Кейра учун бу халқаро майдонга чиқиш ва Франциядаги финалда иштирок этиш йўлидаги муҳим қадамдир.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Турнир Марказий ва Ғарбий Осиёнинг энг кучли ўйинчиларини бирлаштиради. Саралаш босқичининг финал ўйинлари 9 август куни бўлиб ўтади. Ўғил-қизлар ўртасида ғолиб ва совриндорлар Японияда бўлиб ўтадиган финал босқичида минтақа шарафини ҳимоя қилади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...