
Ҳолат Фарғона вилоят ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 5 август куни Қўқон шаҳар Обод маҳалласида фуқаро А.Н. ва А.Ғ. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал келиб чиқиб, улар бир-бирига жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52- ва 183-моддалари тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг юқорида келтирилган моддалари енгил тан жароҳати етказиш ва майда безорилик билан боғлиқ.