Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров вафот этди

Yangiliklar  ●  4 months ago

У “Темир хотин”, “Жононга бордим бир кеча” каби ижод намуналари билан халимиз орасида шуҳрат қозонган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, режиссёр Абдураҳмон Абдуназаров 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Режиссёр “Темир хотин”, “Жононга бордим бир кеча”, “Заҳарли ҳаёт ёхуд ишқ қурбонлари”, “Майли, сайланг”, “Бахтиёрни уйлантирамиз”, “Гуля + Эрик”, “Бой ила…”, “Момо ер” сингари ўнлаб спектакллари билан ўзбек театр санъатига ҳамда мустақил ижодий студиялар ривожига катта ҳисса қўшган. Шунингдек, у Андижон вилояти санъат коллежида педагог сифатида фаолият юритиб, кўплаб шогирдлар етиштирди.

Абдураҳмон Абдуназаров маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришда фидокорона хизмат қилиб, жонкуяр ва самимий инсон сифатида барчамизнинг қалбимизда мангу яшайди.

Маданият вазирлиги жамоаси Абдураҳмон Абдуназаровнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...