«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди

Yangiliklar  ●  3 months ago

Тадбиркор Баҳодир Абдуллаев янги лавозимда иш бошлайди.

Баҳодир Тожимирзаевич Абдуллаев «Ўзметкомбинат» бошқаруви раиси — бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.

У 1967 йил 5 декабрда Андижон вилояти, Шаҳрихон шаҳрида туғилган ва тадбиркорлик билан шуғулланади. Таркибида 20 дан ортиқ корхонани бирлаштирган BA Holding таъсисчиси. 2022 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган.

Баҳодир Абдуллаев 2024 йил октябрь ойида корхонага раҳбар бўлган Дилшод Аҳмедов ўрнини эгаллади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...