Сурхондарёда юк автомобиллари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Yangiliklar  ●  5 months ago

Дастлабки босқичда енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари ишлаб чиқарилади.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кўмагида йирик ишлаб чиқариш қувватига эга корхона фаолияти бошланди.

Денов туманида умумий қиймати 30 миллион доллар бўлган, йиллик қуввати 5 минг дона маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган енгил юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида 150 та янги иш ўрни яратилди.

Корхона «Humo New Energy» МЧЖ томонидан мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида ишга туширилган.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ҳамда фаоллар иштирок этди. Меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиб, тайёр юк автомобилларини кўздан кечирди.

«Корхонада ишлаб чиқарилаётган арзон ва сифатли енгил юк машиналарининг асосий бутловчи қисмлари маҳаллий шароитда тайёрланиши аҳолига ҳамёнбоп ва ишончли транспорт воситалари тақдим этиш имконини яратади», дейилади хабарда.

Лойиҳанинг кейинги босқичида енгил юк электромобиллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...