Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастурига 200 миллион доллар жалб қилинади

Yangiliklar  ●  3 months ago

Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

«Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

– ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;

– саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;

– бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...