
Қозоғистон донининг Ўзбекистонга экспорти 2,75 миллион тоннадан 3,7 миллион тоннагача, яъни 34,4 фоизга ошди.
Қозоғистондан дон экспорти бир йил ичида 55 фоизга ўсиб, 9,8 миллион тоннадан ошди, деб ёзди Tengrinews мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таяниб.
«Қозоғистон темир йўллари» АЖ маълумотларига кўра, 2024 йил сентябрдан 2025 йил 10 августгача бўлган даврда экспорт ҳажми 9,8 миллион тоннани ташкил этди, бу 2023-2024 йилларнинг шу даврига нисбатан 55 фоизга кўпдир», дейилади пресс-релизда.
Таъкидланишича, таъминот ҳажмининг сезиларли даражада ошиши ташқи бозорларда Қозоғистон донига бўлган юқори талабни акс эттиради.
Вазирлик асосий йўналишлар бўйича етказиб бериш динамикасини келтириб ўтди.
Шундай қилиб, Қозоғистон донининг Ўзбекистонга экспорти 2,75 миллион тоннадан 3,7 миллион тоннагача, яъни 34,4 фоизга ошди. Тожикистонга етказиб бериш 46 фоизга ўсиб, бир йил аввалги 960 минг тонна ўрнига 1,4 миллион тоннани ташкил этди. Афғонистонга экспорт ҳажми 51,6 фоизга ошиб, 217 минг тоннадан 329 минг тоннага етди. Қирғизистонга етказиб бериш ҳажми икки бараварга ошди: 131 минг тоннадан 262 минг тоннагача. Эронга экспорт ҳажми 16 баробарга ошиб, бир йил аввалги 61 минг тоннага нисбатан 974 минг тоннага етди. Озарбойжонга етказиб бериш ҳажми 121 баробарга ошиб, 6 минг тоннадан 728 минг тоннага етди.
2024 йилда ялпи дон ҳосили 26,7 миллион тоннани ташкил этган, бу Қозоғистон учун рекорд кўрсаткичдир. Қозоғистон буғдойини сотишнинг анъанавий бозорлари рўйхатига Марказий Осиё мамлакатлари – Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, шунингдек, Афғонистон киради.