
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярмида 1 миллион нафарга яқин фуқаро ўз кредит тарихини текширтирди.
Кредит-ахборот таҳлилий маркази маълумотларига кўра, кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 957 402 нафарни ташкил этди. Шундан 99 фоизи жисмоний шахслар, 1 фоизи эса юридик шахслардир. Кредит ҳисоботларидан фойдаланганлар сони 2024 йилнинг шу даврига (400 950) нисбатан қарийб 2,4 баробарга ошди.
Ёш тоифасига кўра бу қуйидагича бўлди:
Скоринг баллари таҳлилига кўра, мурожаат қилган фуқароларнинг атиги 5 фоизи (44 482) аъло даражадаги скорингга эга бўлган, 28 фоизида яхши, 55 фоизида эса ўртача кўрсаткич бўлган.
Кредит скоринги — бу мижознинг кредитни тўлай олиш қобилиятини балл бериш орқали баҳолаш тизими. Мижозга бериладиган баллар муддати ўтган қарздорликнинг мавжуд ёки йўқлиги, шунингдек, даромадлар, фаолият тури, ёш ва турмуш ҳолати ва бошқа шу каби омилларга боғлиқдир.