Ноқонуний балиқ овлаган браконерлар қўлга олинди

Yangiliklar  ●  3 months ago

У табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

19 август куни Қўриқлаш Департаментининг Айдар-Арнасой кўллар тизимини муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида кўл ҳудудида резина қайиқда тақиқланган ов қуроли электр қармоқ ёрдамида ноқонуний равишда балиқ овлаётган браконьерлар қўлга олинди. Бу ҳақда Қўриқлаш Департаменти хабар берди.

“Қайиқ дастлабки кўздан кечирилганда унда 54 дона 2 хил турдаги балиқ маҳсулотлари борлиги аниқланди. Овланган балиқ маҳсулотлари ҳудудга хизмат кўрсатувчи МЧЖга топширилди”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга келтирилган зарар 1 млрд 112 млн сўмни ташкил қилади.

Ҳозирда ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун прокуратура органларига жўнатиш чоралари кўрилмоқда.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...