Ичида сичқонлар ва пашшалар бўлган сунъий йўлдош орбитага учирилди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Олимлар "Бион-М" №2 сунъий йўлдошига жойлаштирилган сичқон ва пашшалар орқали космик радиация ва геомагнит майдонининг тирик организмларга таъсирини ўрганишади.

Ичида 75та сичқон ва 1,5 мингта пашша бўлган “Бион-М” сунъий йўлдоши “Союз-2.1б” ракетаси ёрдамида орбитага олиб чиқилди.

Хабар қилинишича, сунъий йўлдош орбитага 9 дақиқа 23 сонияда етказилган.

Олимлар “Бион-М” №2 сунъий йўлдошига жойлаштирилган сичқон ва пашшалар орқали космик радиация ва геомагнит майдонининг тирик организмларга таъсирини ўрганишади.

Сунъий йўлдош орбитада 30 сутка бўлиши режалаштирилган.

“Бион-М” №2 герметик қурилма бўлиб, ичи ва ташқи қисмида илмий қурилмалар жойлашган. Унинг ичига сичқонлар ва пашшалардан ташқари, доривор ўсимликлар, уруғлар, сувўтлар, микроорганизмлар, инсон ва ҳайвонларнинг илдиз ҳужайралари ҳам жойлаштирилган.

1973 йилдан 1996 йилгача космосга 11та “Бион” учирилган бўлиб, уларнинг бортида маймунлар, сичқонлар, калтакесаклар, гуппи балиқлари, ҳашаротлар ва бир ҳужайрали организмлар бўлган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...