Мустақиллик байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Бу йил Мустақиллик куни муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган, дам олиш кунларининг кўчирилиши ҳам назарда тутилмаган, дея маълум қилди Бандлик вазирлиги.

Вазирликка кўра, 1 сентябр – Мустақиллик куни байрами муносабати билан:

  • 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари;
  • 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари дам олади.

“Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган”, – дейилади вазирлик хабарида.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...