Трамп Москва-Киев музокараларида иштирок этмайди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Қайд этилишича, Трамп Владимир Путин ва Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувни кейинги босқич деб ҳисобламоқда.

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина ва Россияга унинг иштирокисиз икки томонлама мулоқот қилиш имкониятини берди, деб ёзмоқда The Guardian нашри ўз манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, Трамп Владимир Путин ва Володимир Зеленский ўртасидаги учрашувни кейинги босқич деб ҳисобламоқда. АҚШ етакчиси икки томонлама музокаралар якунидан келиб чиқиб уч томонлама учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқади.

Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Доналд Трамп «кутиш режими»да.

Аввалроқ Зеленский Трамп дастлаб икки давлат раҳбарлари даражасида музокара ўтказишни таклиф қилганини айтганди.

Politico нашри эса Зеленский билан яккама-якка учрашув ўтказишни Трампдан Путин илтимос қилганини ёзди.

«Трамп ва унинг миллий хавфсизлик бўйича жамоаси қотилликлар ва урушни тўхтатиш учун Россия ва Украина мулозимлари билан икки томонлама учрашув борасида мулоқот қилмоқда. Бу мавзуни оммавий равишда муҳокама қилиш миллий манфаатларга тўғри келмайди», — дейилган Оқ уйнинг Guardian нашри сўровига жавобан изоҳида.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...