
У ИИО ходимини сузган ва бошқа одамларга ҳам ташланган.
Тошкент шаҳрида кушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига кушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.
Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.