Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади

Yangiliklar  ●  4 months ago

Пойтахтда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

У 22 август куни халқ депутатлари кенгашининг мажлисида маъқулланди.

Аҳоли учун тўлов 15 фоизга ошади — ҳар бир Гкал учун 121,6 мингдан 139,8 минггача (ҚҚСсиз).

Юридик шахслар ҳар бир Гкал учун 244 497 ўрнига 40 фоизга кўпроқ – 342,2 минг сўмдан тўлайди. Бюджет ташкилотлари учун ўсиш 18,8 фоизни ташкил этиб, тариф 952,7 минг сўм этиб белгиланди.

База тарифи ҳам 7 фоизга ошиб, 711,96 минг сўмни ташкил этади.

Янги тарифларни жорий этиш муддати ҳали эълон қилинмаган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...