Бўстонлиқда тадбиркорга 115,6 миллион сўм маблағи қайтариб берилди

Yangiliklar  ●  4 months ago

Ушбу пуллар Бизнесни ривожлантириш банки томонидан асоссиз ечиб олинган.

Бизнес Омбудсман Девони томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги жамият раҳбарининг тижорат банки мансабдор шахслари ҳаракатидан норози бўлиб йўллган мурожаати кўриб чиқилди. 

Ўрганиш давомида Бизнесни ривожлантириш банки ҳудудий бўлинмаси жамиятдан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги суд қароридан кейинги давр учун асоссиз устама жарима ҳисоблаб 115,6 миллион сўмни корхона ҳисоб рақамидан ечиб олганлиги маълум бўлди.

Таъкидланишича, тадбиркор томонидан тижорат банкига бир неча маротаба мурожаат қилинган бўлишига қарамай, мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.

Бизнес Омбдусман Девони ходимлари томонидан келтирилган ҳолатни ўрганиш давомида мурожаатни кўриб чиқиш тартибини бузганлиги учун банк мансбдор шахсига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чора кўрилиб, нотўғри ундириб олинган 115,6 миллион сўм пул маблағлари корхонанинг ҳисоб рақамига қайтарилиши таъминланди.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...