Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида пиёдалар учун тўртта йўлўтказгич қурилади

Yangiliklar  ●  3 months ago

Таъкидланишича, Оҳангарон шоҳ кўчасидаги бу иншоотлар «аҳолининг хавфсиз юриб ўтишини таъминлайди, транспорт оқимини яхшилайди ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади».

Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 42–47 км қисмида 4 та замонавий ер усти пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Оҳангарон шоҳ кўчасидаги бу иншоотлар «аҳолининг хавфсиз юриб ўтишини таъминлайди, транспорт оқимини яхшилайди ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга хизмат қилади».

Хабарга кўра, қурилиш ишлари доирасида йўл бўйида жойлашган айрим «соғлом бўлмаган» дарахтлар, Экология вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг тегишли руҳсатномаси ва назорати остида бошқа жойга кўчирилмоқда ва ўрнига янги дарахтлар, кўчатлар экилмоқда.

Таъкидланишича, янги экилган дарахтлар 3 йил давомида «мунтазам суғорилиб, парвариш қилинади ва уларнинг ўзлаштирилиши доимий назорат остида бўлади». Ушбу тадбир шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш билан бир қаторда, экологик мувозанатни таъминлаш ва яшил ҳудудларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...