
Шунингдек, АҚШ президенти фикрига кўра, Путин Украина президентини ёқтирмайди ва шу туфайли у билан учрашишни истамаяпти.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги можарони «шахсий» деб атади ва уни тўхтатишни режалаштираётганини таъкидлади. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистларга маълум қилди.
«Менга энг осон бўлиб туюлган муаммолардан бири, тўғрисини айтсам, Россия ва Украина бўлди. Аммо бу, маълум бўлишича, жиддий шахсий низо билан боғлиқ. Шундай. Аммо биз охир-оқибат буни тўхтатамиз», деди Трамп тафсилотларга тўхталмасдан.
Шу билан бирга, АҚШ президенти фикрига кўра, Путин Украина президентини ёқтирмайди ва шу туфайли у билан учрашишни истамаяпти.
«Нима учун Путин Зеленский билан учрашишни истамаяпти?», деб сўради журналист.
«Уни ёқтирмайди. Уни ёқтирмайди», деб жавоб берди Трамп.
Трамп, шунингдек, АҚШ «энди Украинага пул сарфламаётганини» ва Украина армияси учун қурол-яроғ сотиб олиш бўйича барча музокаралар НАТО орқали олиб борилаётганини маълум қилди.