Фарғонада ITF World Tennis Tour Juniors J100 халқаро турнири якунланди

Yangiliklar  ●  3 months ago

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Полша, Россия, Беларус ва Жанубий Кореядан келган энг кучли ёш теннисчилар иштирок этди.

Фарғонада 2025 йил 18–23 август кунлари ITF World Tennis Tour Juniors J100 нуфузли халқаро турнири бўлиб ўтди. Бу хакида Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон, Полша, Россия, Беларус ва Жанубий Кореядан келган энг кучли ёш теннисчилар иштирок этди. Турнир Ўзбекистон теннис федерацияси томонидан Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳомийлигида ташкил этилди.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Якка баҳслар финали

Ўғил болалар ўртасида россиялик Фёдор Алтухов беларуслик Милан Таупенетсни 7-5, 4-6, 7-6(5) ҳисобида мағлуб этди. Қизлар ўртасида эса россиялик Александра Малова ватандоши Александра Чейшвилини 6–3, 6–1 ҳисобида енгди.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Жуфтликлар финали

Жуфтликлар баҳсида ўзбекистонлик Акмал Абдуллаев ва Данила Квасов Полшадан Виктор Ез ва Хитойдан Каигаоге Кан билан бўлган қизғин баҳсда 6–0, 7–6(5) ҳисобида мағлуб бўлишди. Қизлар ўртасида россиялик Ксения Ахрамеэва ва Алёна Харченкодан иборат жуфтлик Қозоғистонлик Албина Какенова ва Сатима Торегенни 1–6, 6–4, [10–7] ҳисобида енгди.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Турнир аҳамияти

J100 тоифасидаги мусобақалар ёш теннисчилар учун муҳим босқич бўлиб, ITF Juniors рейтинг очколарини тўплаш ва халқаро фаолиятда янги босқичга чиқиш имконини беради. Ўзбекистонлик теннисчиларнинг жуфтликлар финалида иштирок этиши миллий теннис даражаси ўсиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади ва ёшлар спортини ривожлантириш йўлида муҳим ютуқ бўлди.

Фото: Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...