Давлат рўйхатидан ўтказмасдан қўлланадиган дори воситалари рўйхати тўлдирилди

Yangiliklar  ●  2 months ago

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Рўйхат президентнинг “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда у 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...