Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда

Yangiliklar  ●  3 months ago

Дам олиш кунларидаги қулай ҳарорат фонидан сўнг, душанбадан ҳаво яна исий бошлайди. Ҳарорат +36…+39 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача кўтарилади.

Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Иш ҳафтаси давомида ҳаво +36…+39 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача исийди. Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво қайд этилади.

Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлади. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кундузи +36…+39 даража, кечаси +21…+24 даража бўлади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...