Lego рекорд даромадга эришди

Yangiliklar  ●  3 months ago

Lego компаниясининг 2025 йил биринчи ярмидаги даромади 12 фоизга ошиб, тарихий максимум – 5,4 миллиард долларга етди. Бу даврда компаниянинг ўйинчоқ конструкторлари қатори рекорд даражада – 314 тага кўпайди.

Йилнинг дастлабки олти ойида Lego бутун дунё бўйича 24 та янги дўкон очди. Гуллар ва хона ўсимликларининг ўйинчоқ шакллари ҳамда Formula-1 миниатюра автомобиллари Lego даромадини йилнинг биринчи ярмида 12 фоизга оширишга ёрдам берди.

“Бу тарихимиздаги энг яхши биринчи ярим йиллик натижа. Даромадда рекорд, операцион фойдада рекорд, соф фойдада рекорд… Жуда хурсандмиз”, – деди Lego бош директори Нилс Кристиансен CNBС’га берган интервюсида.

Лего маҳсулотлар ассортиментини мунтазам кенгайтирмоқда: охирги вақтларда уй декоратсияси учун тўпламлар ва деворий расм мозаикалари ҳам пайдо бўлди. Компания янги лицензия ҳамкорларини топди ва “Bluey” болалар аниматсион сериали ҳамда “One Piece” анимеси асосида тўпламларни тақдим этди.

Кейинги йирик қадам – Pokemon билан кўп йиллик ҳамкорлик бўлиб, унинг натижаси 2026-йилда дўконларга чиқиши режалаштирилган.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...