Reuters: Россия нефтни қайта ишлаш қувватининг 17 фоизини йўқотди

Yangiliklar  ●  3 months ago

Россия Украина қуролли кучларининг ҳужумлари туфайли нефтни қайта ишлаш қувватининг камида 17 фоизини йўқотди, дея хабар бермоқда Reuters. Унинг маълумотларига кўра, гап кунига 1,1 миллион баррел ишлаб чиқариш ҳақида кетмоқда.

Украина Қуролли кучлари томонидан Россиянинг 10 та нефтни қайта ишлаш заводига уюштирилган ҳужумлар туфайли Москва нефтни қайта ишлаш қувватининг камида 17 фоизини йўқотди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, гап кунига 1,1 миллион баррел ҳақида кетмоқда. Зарбалар нафақат объектларнинг ишини тўхтатди, балки Россия Федерациясининг бир қатор минтақаларида бензин тақчиллигига олиб келди.

Новокуйбишев, Саратов, Самара, Волгоград ва Сизран заводлари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатди. Афипск, Славянск ва Новошахтинск ишлаб чиқариш корхоналарига ҳам ҳужум қилинди. Уст-Лугадаги газ конденсатини мазут ва керосинга айлантирувчи завод фаолияти тўхтади. Рязан нефтни қайта ишлаш заводи қувватининг ярмини қисқартирди.

Зарар кўрган заводлар ўз қувватларининг фақат бир қисмини йўқотди, аммо бу Россияда ёнилғи таъминоти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисоблайди Берлиндаги Россия ва Евросиё тадқиқотлари Карнеги марказининг катта илмий ходими, илгари Россиянинг «Газпром нефть» нефт компаниясида ишлаган Сергей Вакуленко.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...