
Вазирлик кластер ва фермерлар теримчи билан келишиб, мустақил нарх белгилаши ҳам мумкинлигини қайд этган.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «пахта терими учун 1 килограммига 1 800 сўм тўланиши» ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди:
Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр соҳада барқарорликни таъминлашга қаратилган.
«Шу боис, ижтимоий тармоқларда тарқатилган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.
Қайд этиш керакки, пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий манбалар орқали етказилади. Турли тахминлар ва текширилмаган хабарлар жамиятни чалғитиши билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан ахборот тарқатишда холисликка амал қилиш, жамоатчиликни чалғитувчи нотўғри маълумотларни тарқатмаслик сўралади», – дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил кузида қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2500 сўмдан ҳақ тўланиши маълум қилинганди.