Ўзбекистон миллий жамоаси «Олимпия» стадионидаги илк ўйинини дуранг билан якунлади

Yangiliklar  ●  4 months ago

«CAFA Nations Cup-2025» мусобақаси доирасидаги Ўмонга қарши ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Тошкентда футбол бўйича «CAFA Nations Cup-2025» мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси 30 август куни дастлабки ўйинни янги барпо этилган «Олимпия» стадионида ўтказди. Ўмонга қарши ўйин 1:1 ҳисобида тугади. 4-дақиқада Ар-Раҳвоний ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Ҳожимат Эркинов жавоб голини урди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида Қирғизистон ва Туркманистон миллий жамоалари ҳам худди шундай ҳисобни қайд этди.

«CAFA Nations Cup-2025» мусобақасида 8 та миллий жамоа иштирок этмоқда. Ўйинлар Тошкент ва Душанбе шаҳарларида ўтказиляпти.

Тожикистондаги гуруҳда мезбонлар билан бирга Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистон ҳам иштирок этяпти.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўйинларни 2 сентябр куни Туркманистонга, 5 сентябр куни Қирғизистонга қарши ўтказади.

Гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоалар 8 сентябр куни финалда тўқнаш келади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...