Ўзбекистон ва Евроиттифоқ янги битимни 24 октябрда имзолаши кутилмоқда

Yangiliklar  ●  5 months ago

Томонларнинг амалдаги келишуви 1996 йилда имзоланган ва у ҳадли характерга эга. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим эса кўплаб йўналишлар, аввало савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликнинг тўлақонли механизмини белгилайди. Янги келишув бундан 3 йил олдин парафирланган эди.

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим 24 октябр куни Брюсселда имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта Ўзбекистон президентига мустақиллик байрами муносабати билан йўллаган табригида айтиб ўтди.

“Сиз билан 2025 йил 24 октябр куни Брюсселда бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутаман, у ерда Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши муносабати билан фикр алмашишни давом эттириш имконига эга бўламиз”, – дейилади ЕК раҳбарининг табрикномасида.

Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида амалдаги битим 1996 йилда имзоланган ва 1999 йилда кучга кирган. У асосан сиёсий мулоқот, демократия, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорлик, маданий алоқаларни илгари суриш, молиявий ва техник ҳамкорлик, инвестициялар, товар ва хизматлар савдоси, шунингдек интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш борасидаги қоидаларни ўз ичига олади. Келишув ҳадли характерга эга бўлиб, унинг кўплаб бандлари муайян масалалар бўйича икки томонлама келишувлар доирасида аниқлик киритишни тақозо қилади.

Follow
Loading

Signing-in 3 seconds...

Signing-up 3 seconds...